“Скверда” жанжал содир бўлди
3-саҳифа
−
27 Август 2022
38344Ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг Амир Темур хиёбонида бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашаётганлиги акс этган видео тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси изоҳ берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 26 август куни тахминан соат 20:30 да Мирзо Улуғбек тумани Ўзбекистон овози кўчасидаги автомобиль ювиш шохобчаси олдида фуқаролар 2003 йилда туғилган Т.Т. ва 2006 йилда туғилган А.А. ўзаро оғзаки жанжаллашган.
Шу ерда бўлган бошқа фуқаролар уларни ажратган. Жанжал оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ томонидан текширув ўтказилмоқда.
LiveБарчаси