Сирдарёдан топилган тиллаларнинг тақдири нима бўлди?

Жамият

image

Сирдарё вилоятидаги “Сардоба” сув омбори дамбасининг ўпирилиши оқибатида юзага келган фавқулодда ҳолат сабабли яқин атрофда яшаётган аҳоли эвакуация қилинган эди. Табиийки, жон аччиғида кўпчилик ўз шахсий буюмларини, жумладан, қимматбаҳо тақинчоқлар ва пулларини унутиб қолдирган. Айни пайтда талафот етган ҳудудларда тозалаш, тартибга келтириш ишлари давом этмоқда.

Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаментининг хабар беришича, ҳарбий хизматчилар ҳам ушбу ишлар бошида туриб, кўмак бермоқда. Улар томонидан одамлар уйи атрофида тўпланиб қолган сув, чиқиндилар ва бошқа кераксиз буюмлар олиб чиқиб кетиляпти.

Маълумотларга кўра, Шарқий ҳарбий округнинг шартнома бўйича ҳарбий хизматчиси, оддий аскар Элмурод Норматов вилоятнинг Мирзаобод туманида ўзига бириктирилган ҳудудни тозалаш жараёнида уй эгасининг тилла буюмлари, жумладан, тилла занжир ва соатни топиб олади. Командирларга зудлик билан хабар берилади ва буюмлар ўз эгасига етказилди.

Яна бир оддий аскар Комил Чориев ҳам Мирзаобод туманининг “Навбаҳор” маҳалласида тозалаш ишларини олиб бораётганида сув босган буюмлар орасидан хонадон эгасига тегишли бўлган 720 минг сўм пул топиб олди ҳамда эгаларига қайтарилишини таъминлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Сирдарё

Баҳолаганлар

2491

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг