Сирдарёда йўловчи 62 ёшли ҳайдовчини бўғиб ўлдирди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Сирдарёда 32 ёшли фуқаро йўл ҳақини бермаслик учун 62 ёшли ҳайдовчини бўйнидан бўғиб, ўлдирди. Бу ҳақда “Янги давр” информацион дастурида хабар берилди. 

Қайд этилишича, муқаддам ўғирлик ва фирибгарлик жиноятлари бўйича судланган, 1990 йилда туғилган шахс Гулистон-Дўстлик йўналиши бўйича ҳаракатланувчи ҳайдовчи билан 140 минг сўм эвазига Жиззахнинг Зомин туманига етказиб қўйишга келишади. 

Шундан сўнг, у Сирдарё вилоятининг Ховос туманига етганда ҳайдовчига оила аъзоларини ҳам бирга олиш кераклигини айтади. Ҳайдовчи йўналишни дастлаб Боёвут тумани марказига, сўнг, Гулистон шаҳри орқали Гулистон тумани марказига ҳаракатни ўзгартиради. 

Гулистон туманинг Юлдуз маҳалласига етиб келганда жиноятчи йўл кира ҳақини бермаслик учун ҳайдовчи билан тортишиб қолади. Кейин эса у ҳайдовчини бир маротаба уриб, бўйнидан арқон билан бўғиб, қасддан ўлдирган. 
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

465

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг