Сирдарёда туман ҳокими 900 га яқин дарахтни кесишни буюрди

Жамият

image

Сирдарё вилоятининг Боёвут тумани ҳокими туманнинг турли ҳудудларидаги 8 турдаги 828 туп қуриб қолган дарахтларни оммавий равишда кесишга рухсат бергани ҳақида хабарлар тарқалиб, кескин норозиликка сабаб бўлди. Танқид ортидан туман ҳокимлиги матбуот хизмати бу қарорга изоҳ берди.

Унда айтилишича, 2 йилдан буён вилоят бўйлаб “Бир миллион дарахт” акцияси ўтказилиб, акция доирасида туман-у шаҳарларда кўплаб манзарали дарахт кўчатлари экилиб, парвариш қилиб келинмоқда. 2021 йилда ҳам Боёвут туманида ушбу акцияни давом эттириш учун тайёргарлик олиб борилмоқда.

2021 йилнинг май—июль ойларида масъул ташкилотлар ҳамда Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси иштирокида ўтказилган ўрганиш давомида жами 869 туп қуриган дарахт, шундан 828 туп баҳорда экилиб, қуриган кўчатлар аниқланган.

“Кузги кўчат экиш мавсумига қадар масъул ташкилотлар ҳамда Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан аниқланган баҳорда экилиб, тутмаган кўчатлар ўрнини янги кўчатлар учун тайёрлаш режалаштирилган”, дейилади ҳокимлик хабарида.

Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Матбуот хизмати хабарига кўра, тегишли тартибда ўрганишлар олиб борилганда, жами экилган 9 турдаги 5371 дона манзарали дарахт кўчатидан 828 донаси табиий иқлим таъсирида қуриб қолгани аниқланган.

Шу сабабли уларнинг ўрнини янги кўчатлар экиш шарти билан қуриган кўчатларни олиб ташлашга рухсат берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

171

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг