Сирдарёда хотинини боласи кўз ўнгида ўлдирган эр 17 йилга қамалди

3-саҳифа

image

Сирдарёда 3 яшар фарзанди олдида хотинини 14 марта пичоқлаб ўлдирган маст эр 17 йилга қамалди. Бу ҳақда “Бу кун” информацион дастури хабар берди. 

Қайд этилишича, воқеа Сирдарё туманида содир бўлган. 

Гап шундаки, эр Х.А. ва Х.С. 11 йил давомида яхши яшаб келган, бироқ сўнгги пайтларда ўрталарида тез-тез  келишмовчиликлар рўй берган. Келишмовчиликларга аёлнинг бўйнига рўзғор юкининг тушгани сабаб бўлган. Оила эркаги ҳам ишлаган, аммо хотинига нисбатан камроқ пул топган. Шу сабабли эр-хотин охирги вақтларда алоҳида яшаб келган. 

Маст эр Х.А. Х.С.ни қасддан ўлдириш мақсадида ўзи билан ошхона пичоғини олиб келиб, хотини вақтинча яшаётган уй деворидан ошиб тушган. Шундан сўнг, ухлаб ётган хотинини уйғотиб, чиқиш эшиги олдига олиб чиққан. Уларнинг шовқинидан уйғониб кетган 3 яшар қизи олдида Х.А. Х.С.ни 14 марта пичоқ билан уриб тан жароҳати етказган ва воқеа жойидан қочиб кетган. 

Олган тан жароҳатлари оқибатида Х.С. воқеа жойида вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Х.А.га суд ҳукми ўқилди. Судланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 97 модда 2-қисми “ж” банди билан айбдор деб топилган. Унга нисбатан 17 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

342

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг