Сирдарёда 1 яшар қизини 17 минг долларга сотаётган аёл ушланди
Жамият
−
22 Июль 2020
11751Сирдарёда 1 ёшли қизини 17 минг АҚШ долларига сотаётган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Прокуратура ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда Гулистон шаҳар Х.Дўстлиги кўчаси, "Шоҳруҳ" меҳмонхонаси рўпарасида тадбирга харидор сифатида жалб этилган М.Х га Гулистон шаҳарда яшовчи Ў.А. 2019 йил туғилган, вояга етмаган қиз фарзанди Ў.Л.ни 17 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида ушланган. Пуллар ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси