Синдоров муддатидан аввал “Рустам Қосимжонов турнири” ғолибига айланди
Спорт
−
29 Март 2023 8155 1 дақиқа
Тошкент шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича “Рустам Қосимжонов турнири” баҳслари поёнига етиб бормоқда. Мусобақанинг 8-турига келиб ғолиб аниқ бўлди.
7-турда қора доналарда Нодирбек Абдусатторовни мағлубиятга учратган Жавоҳир Синдоров 8-турда жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов билан дуранг ўйнади. Ушбу натижаси орқали Синдоров 6,5 очко билан мусобақада муддатидан аввал ғолибликка эришди.
Нодирбек Абдусатторов эса россиялик Александр Гришукка ютқазиб қўйди.
“Challenger” гуруҳида эса сербиялик Александр Инжич 6 очко билан етакчиликни қўлга олди. 6-турда ҳиндистонлик Ваҳап Саналга имкониятни бой берган ўзбекистонлик Ортиқ Ниғматов 5,5 очко билан жадвалда 2-поғонага тушиб қолди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь