Швейцариядаги қадимий музлик октябргача бутунлай эриб кетиши айтилмоқда

Олам 4991
image

Швейцариядаги тоғ довонида, тоғ-чанғи курорти яқинида жойлашган қадимий музлик ғайритабиий иссиқлик туфайли бир-икки ой ичида эриб кетади. Бу ҳақда “The Guardian” нашри ёзмоқда.

Қуруқ қиш ва иссиқ ёз алп музликларининг тез суръатлар билан эришига олиб келмоқда. Прогнозларга кўра, Се Руж (Scex Rouge) тоғи ва Цанфлерон (Tsanfleuron) музлиги яқинидаги довондаги муз сентябрь ойининг охирига келиб бутунлай эриб кетади, қоялар биринчи марта юзасига чиқади. Қайд этилишича, довон камида Рим давридан бери муз билан қопланган.

“Glacier 3000” тоғ-чанғи курорти вакилларининг таъкидлашича, бундан ўн йил аввал бу ердаги музнинг қалинлиги 15 метрга яқин бўлган. Довон Швейцария ғарбида 2800 метр баландликда жойлашган.

“Чанғичилар чўққи бўйлаб бир музликдан бошқасига учиб ўтишлари мумкин эди. Аммо энди улар орасида тош чизиғи пайдо бўлди, музнинг сўнгги қисми қолди ", дейилади хабарда. 

Берн университетидан глациолог Мауро Фишернинг сўзларига кўра, бу йил минтақада музликлар қалинлигининг йўқолиши ўтган ўн йилга нисбатан ўртача уч баробар кўп бўлади.

Июль ойи охирида Шимолий Гренландиядаги жазирама музликларнинг жадал эришга олиб келган. Музликлар бир кунда миллиардлаб тонна сувни йўқотган. Ҳарорат Цельсий бўйича 16 даражага етиб, шу давр учун одатдагидан 10 даража иссиқроқ бўлган.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 203
Рейтинг: 3
t
×