Швецияда мусулмонлар қабристонига ҳужум уюштирилди
Олам
−
27 Апрель 2021
10384Швеция жанубидаги Мальмё шаҳрида мусулмонлар қабристонига ҳужум уюштирилди.
Ҳодиса Розенгард ҳудудида содир бўлган. Номаълум шахслар ўнта қабртошга зарар етказган.
Воқеа бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Швециянинг "Турли хил ранглар" партияси раиси Микаил Юкселга кўра, сўнгги йилларда Швецияда мусулмонларга нисбатан нафрат намойишлари кўпайган.
Унинг айтишича, мамлакатда мусулмонларга қарши нафрат ҳужумлари бўлмаган куннинг ўзи йўқ.
"Гарчи Европа ва Швецияда мусулмонлар бу борадаги энг заиф гуруҳ бўлса-да, Ҳукумат ва сиёсий партиялар самарали чоралар кўрмаяпти", деб қўшимча қилган Юксел.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь