Шри-Ланкада вертолёт қулаши оқибатида олти ҳарбий ҳалок бўлди (видео)

Олам

image

Кеча, 9 май куни Шри-Ланканинг марказий қисмидаги Мадуру Ойя сув омборига Bell 212 вертолёти қулаб тушди ва оқибатда вертолёт ичида бўлган 6 нафар ҳарбий вафот этди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Ҳарбий-ҳаво кучлари вакилининг сўзларига кўра, ҳаво кемаси мамлакатда фуқаролар уруши тугаганининг бир йиллигига бағишланган бўлажак ҳарбий парадга тайёргарлик кўриш доирасида ўқув парвозини амалга ошираётган бўлган.

Ҳалокатдан сўнг дарҳол олти нафар жабрланувчи шифохонага етказилган, бироқ шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, тўрт нафар махсус кучлар жангчиси ва икки нафар ҳаво кучлари аскари олган жароҳатлари туфайли вафот этган. 

Ҳодисанинг расмий сабаби ҳозирча айтилмаган. Ҳарбий ҳаво кучлари вакилининг таъкидлашича, тергов давом этмоқда ва ҳодиса тафсилотлари кейинроқ эълон қилинади.

Ҳалокат ҳарбий авиация иштирокидаги авариялар илгари қайд этилмаган ҳудудда содир бўлган. Мамлакат расмийлари ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирган ва машғулотларга жалб қилинган вертолётларнинг техник ҳолатини ҳар томонлама текширишга ваъда берган.

Маълумот учун, Bell 212 – кўп мақсадли вертолёт, Bell 204/205 нинг икки двигателли варианти. Американинг Bell Helicopter Textron ва Pratt & Whitney фирмалари томонидан биргаликда ишлаб чиқилган. Вертолёт дастлаб Канада қуролли кучлари учун CUH-1N сифатида ишлаб чиқилган, кейинчалик CH-135 деб ўзгартирилган.

Биринчи парвоз 1968 йил август ойида амалга оширилган. Серияли ишлаб чиқариш 1971 йилда йўлга қўйилган. 2014 йил сентябрь ойида АҚШ денгиз пиёдалари ушбу турдаги сўнгги вертолётни ҳисобдан чиқарган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистоннинг Уттаракханд штатида вертолёт қулаши оқибатида беш киши ҳалок бўлган ва икки киши жароҳат олган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шри-Ланка вертолёт Bell 212

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг