Шомуродовнинг ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?

Спорт 4590
image

Италия А Сериясининг 12-турида "Рома" сафарда "Верона" билан куч синашиб, 1:3 ҳисобида ғалабага эришди. Ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов баҳснинг 83-дақиқасида майдонга туширилди.

Биринчи бўлимда бир футболчи кам бўлиб қолган "Верона" деярли ўйин якунигача яхши ҳимояланди. Бироқ, 88-дақиқада Кристиан Вольпато томонидан киритилган гол ўйин тизгинини меҳмонлар томонига оғдириб юборди. 90+2ʼ дақиқада Стефан Эль-Шааравининг голи ўйинга якуний нуқтани қўйди.

Ўйин якунлангач, Италия футболига ихтисослашган pagineromaniste.com сайти футболчиларнинг ҳаракатларини баҳолаб чиқди. Унга кўра, ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовнинг хатти-ҳаракатлари  6 баллга лойиқ деб топилди.

Маълумот учун, "Верона"га қарши баҳсда "бўрилар" сафидан энг юқори баҳони Вольпато олган. 18 ёшли австралиялик футболчининг ўйини 8 баллга баҳоланди.

Шахзод Шукуров

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 85
Рейтинг: 2.8
t
×