Шомуродов терма жамоада гол уриш борасида Месси ва Холандни ортда қолдирди

Спорт 17145
image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Италиянинг “Рома” клуби футболчиси Элдор Шомуродов 2022 йилда терма жамоалар таркибида энг кўп гол урган футболчига айланди. Бу ҳақда “Transfermarkt” портали хабар берди.

Элдор Шомуродов 2022 йилда Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун 9 та гол киритган. Шомуродовдан кейинги ўринга Эрлинг Холанд жойлашган. Норвегиялик футболчи терма жамоа сафида 8 та гол урган. Учинчи поғонага Камерун терма жамоаси аъзоси Венсан Абубакар жойлашган. Абубакар ҳам Холанд сингари 8 марта рақибларининг дарвозасини ишғол қилган.

Сенегаллик ҳужумчи Садио Манега тўртинчи ўрин насиб қилган. Мане 7 та голга муаллифлик қилган. Аргентиналик Лионель Месси ушбу рейтингда бешинчи ўрин билан кифояланган. Мессининг ҳисобида 6 та гол мавжуд.

2022 йилда терма жамоада энг кўп гол урган футболчилар рўйхати билан танишинг: 

1. Элдор Шомуродов (Ўзбекистон) – 9 та гол;

2. Эрлинг Ҳоланд (Норвегия) – 8 та гол;

3. Венсан Абубакар (Камерун) – 8 та гол;

4. Садио Мане (Сенегал) – 7 та гол;

5. Лионель Месси (Аргентина) – 6 та гол;

6. Крис Вуд (Янги Зеландия) – 6 та гол;

7. Жоел Сарруко (Француз Гвианаси) – 6 та гол;

8. Карл Токо-Экамби (Камерун) – 6 та гол;

9. Виктор Осимхен (Нигерия) – 5 та гол;

10. Эдинсон Кавани (Уругвай) – 5 та гол.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 663
Рейтинг: 3
t
×