Шодиев Халқаро фонди ва МГИМО ўртасида узоқ муддатли ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди

Жамият

image

Шодиев Халқаро фонди (ICF) ва Москва Давлат халқаро мусобаталари институти (МГИМО) Тошкентдаги филиали узоқ муддатли – 2025 йилгача, ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоладилар. Меморандум доирасида Фонд томонидан техник жиҳозлар ва транспорт воситаларини сотиб олиш учун маблағ ажратилди. Шунингдек, 2021 йилнинг ёз фаслидан бошлаб институтнинг бакалавриат йўналишида ўқувчи талабалар учун грантлар ажратила бошланади. 

Шодиев Халқаро фонди (ICF) грантларига даъвогарлар Ўзбекистондаги ўрта мактабни аъло ва яхши баҳоларга тамомлаганлиги тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлган абитуриентлар, республика ёки халқаро миқёсдаги илмий, ижодий ва спорт мусобақаларининг ғолиблари, фаол фуқаролик ва жамоат мавқеига эга бўлган абитуриентлар бўлиши мумкин. Шунингдек, мурожаат қилувчилар рўйхатига ногирон ёки вояга етгунига қадар ота-она қарамоғисиз қолган ёшлар киради. Грантлар МГИМО-Тошкент қабул комиссияси томонидан университетга кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширган абитуриентларга қўшимча равишда тақдим этилган ҳужжатлар ва суҳбатлар асосида тақдим этилади. Ҳужжатларни қабул қилиш даврида грант тақдим этилиш шартлари ва абитуриентлар учун сўровнома ҳақидаги барча маълумотлар МГИМО-Тошкент веб-сайтида жойлаштирилади:

“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг билимга интилиши, янги авлод салоҳиятини ривожлантириш ва амалга оширишда кўмаклашиш ҳар доим Фондимизнинг энг муҳим вазифаси бўлган ва шундай бўлиб қолмоқда. Менинг ривожланишимда катта роль ўйнаган, олган билимларим учун ўзимнинг олий даргоҳим бўлган Москва давлат халқаро мусобаталар институти (МГИМО)га жуда миннатдорман ва ватандошларим ҳам шу каби билимларга эга бўлишларидан жуда хурсандман", дейди Шодиев Халқаро фонди (ICF) асосчиси Фаттоҳ Шодиев.  

Шодийев Халқаро фонди (ICF) 1996 йилда ташкил этилганидан буён Москва давлат халқаро мусобаталар институти (МГИМО)ни қўллаб-қувватлаб келади. Сўнгги 25 йил ичида Фонд аълочи талабалар учун стипендия дастурини ташкил этди ва молиявий томондан қўллаб-қувватлади, ўқитувчиларни уй-жой билан таъминлади, талабалар ва ўқитувчиларнинг чет элдаги амалиётлари учун тўловларни амалга ошириб келмоқда, шунингдек, илмий тадбирлар, конференциялар ва мусобақаларга ҳомийлик қилиб келмоқда. Фонд фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири институтнинг нашриёт фаолиятини қўллаб-қувватлашдан иборат, яъни ўқув материаллари ва илмий мақолаларни ёзиш ва нашр этиш учун грантлар ташкил этиш, матбаа ускуналарини сотиб олиш, институтнинг ахборот ва таълим онлайн-ресурсларига ҳомийлик қилишдир. 

Фаттоҳ Шодиев Москва давлат халқаро мусобаталар институти (МГИМО)нинг 1976 йилда тамомлаган бўлиб, у МГИМО Васийлик кенгаши аъзоси ва Россиянинг энг қадимги ва энг йирик мақсадли ривожланиш фонди бўлган – “МГИМО Endowment Fund” фондининг уч асосчиларидан бири ҳисобланади. 

Москва давлат халқаро мусобаталар институтининг Тошкент филиали (МГИМО-Тошкент) ҳақида 

Москва давлат халқаро мусобаталар институтининг Тошкент филиали – олтита бакалавр ва магистрлик дастурлари бўйича таълим олишни таклиф қилувчи МГИМО (Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг Москва давлат халқаро муносабатлар институти)нинг биринчи хорижий филиали. Филиални ташкил этиш тўғрисидаги битим 2018 йил октябрь ойида Ўзбекистон ва Россия Президентлари Шавкат Миромонович Мирзиёев ва Владимир Владимирович Путин иштирокида имзоланган. Москва Давлат халқаро мусобатлар институти Тошкент филиали 2019 йилнинг сентябрь ойида ўқув дастурларини амалга оширишни бошлади.

МГИМО-Тошкент филиали ўқув дастурларининг Ўзбекистонда ўхшашлари йўқ. Профессор-ўқитувчилар таркибига Россия Федерацияси МГИМОнинг етакчи профессорлари киради, талабаларга қабулга тайёргарлик дастурлари, ноёб методлардан фойдаланган ҳолда чет тилларини ўқитиш, таълим олиш учун грантлар ва Тошкент шаҳридаги замонавий талабалар шаҳарчаси таклиф этилади. Ўқитиш модели "Москва" тамоиллари асосида ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистонлик талабаларга асосий ўқитиш масканида ўқиш имтиёзларини олиш ва МГИМО оиласининг бир қисми бўлиш имкониятини беради. 

Москва давлат халқаро мусобаталари институтининг Тошкент филиалининг расмий веб сайти:

Шодиев Халқаро фонди (ICF) ҳақида 

ICF — Шодиев Халқаро фонди 1996 йилда Ўзбекистонда туғилган Фаттоҳ Шодиев томонидан асос солинган нодавлат хайрия ташкилотидир. Фонд МДҲ, Осиё ва Европада хайрия лойиҳалари билан шуғулланади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фонд ўз фаолиятини 2017 йил 28 августда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатга олинган Ваколатхона томонидан амалга оширади. Фонднинг Ўзбекистондаги Ваколатхонасининг асосий вазифалари ижтимоий, илмий, тиббий соҳаларда, маданият, санъат, таълим ва спортни қўллаб-қувватлаш, таълим ва тиббиёт муассасаларига, кам таъминланган қатламга инсонпарварлик ёрдами кўрсатишдан иборат. 

Шодиев Халқаро фонди асосчиси ҳақида

Фаттоҳ Шодиев 1953 йил 15 апрелда Ўзбекистоннинг Жиззах шаҳрида туғилган.  Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Москвадаги давлат халқаро муносабатлар институтини (МГИМО) имтиёзли диплом билан тугатган.  Фаттоҳ Шодиев – сиёсат фанлари номзоди, Қозоғистон Республикаси Табиий фанлар академиясининг аъзоси, шунингдек Япония тарихи, иқтисодиёти ва сиёсати бўйича 30 дан ортиқ илмий ишларнинг муаллифи.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг