Шимолий Кореяда коронавирус юқтирган бемор отиб ўлдирилган бўлиши мумкин
Олам
−
28 Февраль 2020
10654Коронавируснинг тарқалишини олдини оладиган чора сифатида Шимолий Корея Президенти Ким Чен Ин мамлакатдаги биринчи беморни қатл қилишни буюрган бўлиши мумкин.
Ўзини Хитой ишлари бўйича таҳлилчи деб атайдиган номаълум ижтимоий медиа шарҳловчиси “Sekret Pekin”га кўра, бемор отиб ўлдирилган. Ушбу хабар юзасидан ҳали ҳам ўрганишлар олиб борилмоқда ва Шимолий Корея томонидан ўлимга ҳукм қилинган бемор ҳақидаги хабарнинг тафсилотлари тўлиқ эмас.
Янги коронавирус
Хитойнинг Хубэй провинцияси маркази Ухань шаҳрида ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида янги вирус пайдо бўлди. Хитой Ҳукумати 31 декабрь куни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотини мамлакатда эпидемия бошлангани ҳақида огоҳлантирди.
Коронавирус билан касалланганлар ҳозирча Хитойдан ташқари 48 давлат – Япония, Таиланд, Сингапур, Жанубий Корея, Гонконг, Австралия, Тайвань, Макао, Малайзия, АҚШ, Германия, Вьетнам, Франция, Бирлашган Араб Амирликлари, Канада, Филиппин, Буюк Британия, Россия, Италия, Ҳиндистон, Финляндия, Швеция, Шри-Ланка, Камбожа, Непал, Испания, Бельгия, Ливан, Миср, Эрон, Исроил, Ироқ, Баҳрайн, Афғонистон, Қувайт, Уммон, Бразилия, Хорватия, Швейцария, Австрия, Жазоир, Грузия, Греция, Швейцария, Шимолий Македония, Норвегия ва Руминияда аниқланди.
ЖССТ янги коронавируснинг дунёга тарқалиши сабабли Жамоат соғлиғи учун халқаро хавотирга молик фавқулодда вазият жорий қилди. Бу инсоният соғлиғи учун жиддий хавф туғилганда эълон қилинадиган расмий мақом ҳисобланади. ЖССТ янги коронавирусга расман ном берди ва у COVID-2019 деб аталди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь