Шимолий Корея хакерлари Жанубий Корея сиёсатчиларига киберҳужум уюштирди

Tech News

image

Жанубий Корея сиёсатчилари Шимолий Корея хакерлари киберҳужуми қурбонига айланди. Бу ҳақда “South China Morning Post” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Шимолий Корея ҳукумати хакерлари жорий йил апрель ойидан буён Жанубий Кореянинг 892 нафар сиёсатчи, таҳлил марказлари раҳбарлари ва академикларга нисбатан киберҳужумлар уюштирган. Бунинг оқибатида хакерлар Жанубий Кореяга нисабатан 626 миллион АҚШ доллари миқдорида зарар етказган.

Гарчи Шимолий Корея хакерлар ўз рақамли изларини етарли даражада яширишганига қарамай, уларнинг электрон далиллари 2014 йилда Жанубий Корея Атом электростанциясини бузган Шимолий Корея хакерлар гуруҳи манзиллари билан бир хилда эканлиги аниқланган.

Озода Чориева


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

102

Rating

2.8

Rate this article

Share with your friends