Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжид қандай кўринишда бўлади?
Жамият
−
24 Апрель 2019
175452017 йилда Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида янги масжид қурилиш ишлари бошланган эди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ушбу янги масжидга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи бериладиган бўлган эди.
Айни вақтда масжид қурилиш ишлари охирига етай деб қолган. Кеча, 23 апрель куни Чилонзор тумани ҳокими Сарвар Махаметов масжидда олиб борилаётган сўнгги қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишган.
Ҳоким “Хонтопи” ва “Яккабоғ” маҳалла худудлари чегарисидаги ташландиқ ҳолатга тушиб қолган қабристон ободонлаштирилиб янги “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” жомеъ масжидининг қурилиш жараёнини кузатиб, майдоннинг ҳар бир қаричини кўздан кечириб, бажарилиши керак бўлган ишлар юзасидан топшириқ берган.
Лойиҳага кўра, масжид ҳудуди намозхона, аёллар намозхонаси, таҳорат хоналари, минора, 3 та кириш пештоқи, “Сўгалли Ота” мақбараси, анжуманлар саройи, ташқи ва ички фавворалар, масжид саҳни, автоуловлар учун тўхташ жойи киритилган. Унинг умумий ер майдони – 21180 кв метр.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йилнинг 9 февраль куни ушбу масжидга ташриф буюриб, қурилиш ишларини кўздан кечирган эди.
“Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф нафақат юртимизда, балки бутун ислом оламида тан олинган олим эди. Ҳаётини муқаддас динимиз арконларини ўрганишга ва тарғиб этишга, халқимиз, ёшларимизни диний маърифат руҳида тарбиялашга бағишлади”, деган Шавкат Мирзиёев.
LiveБарчаси