Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди
Жамият
−
07 Апрель 2019
4519Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 6 апрел куни Термиз шаҳрида Халқаро бахшичилик санъати фестивалининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Сурхондарё вилоятига ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.
Мамлакат раҳбари Сурхондарёга ташрифи чоғида, дастлаб, нуфузли анжуман арафасида қуриб битказилган Термиз халқаро аэропортининг янги терминалини кўздан кечирди.
Шундан сўнг, Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳридаги муқаддас қадамжолар Султон Саодат меъморий ёдгорлик мажмуасини ва Ҳаким Термизий мақбарасини ҳам зиёрат қилди.
Ташриф сўнгида Президент Термиз шаҳрида ўтказилаётган Халқаро бахшичилик санъати фестивалининг очилиш маросимида иштирок этиб, нутқ сўзлади.
7 апрель тонгда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.