Шавкат Мирзиёев Покистон Президенти ва Бош вазирига ҳамдардлик билдирди

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Покистоннинг Балужистон вилоятида рўй берган кучли зилзила оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан мамлакат Президенти Ориф Алвий ва Бош вазири Имрон Хонга ҳамдардлик билдирди.

Маълумот учун, кеча, 7 октябрь куни содир бўлган зилзила 20 кишининг ҳаётига зомин бўлди. 300 дан ортиқ одам тан жароҳати олган.

Америка Қўшма Штатлари Геологик хизмати Покистонда Тошкент вақти билан соат 03:01 да 5,7 магнитудали зилзилани қайд этган. Зилзила эпицентри Харнай шаҳридан 14 километр шимоли-шарқда, ўчоғи эса 20,8 километр чуқурликда жойлашган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

183

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг