Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни ҳам Янги йил билан табриклади
Жамият
−
29 Декабрь 2025 2144 1 дақиқа
Бугун, 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикасининг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, суҳбат аввалида Ўзбекистон Президенти ва Қозоғистоннинг биринчи президенти яқинлашиб келаётган Янги йил байрами муносабати билан бир-бирларини самимий қутлаб, қардош мамлакатлар халқларига тинчлик, барқарорлик ва равнақ тилакларини изҳор этган.
“Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари юксак даражага чиққани, шунингдек, кўп қиррали ҳамкорлик барча устувор соҳаларда изчил ривожланаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовни ҳам Янги йил табриклаганди.
Қайд этиш жоиз, жорий йилнинг 27 декабрь куни Россия Президенти Владимир Путин Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашув ўтказганди. Россия раҳбари Қозоғистоннинг собиқ президентини Кремль саройида қабул қилган. Суҳбат тафсилотлари ошкор этилмаган.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025