Шавкат Мирзиёев икки кун Фарғонада бўлади
Жамият
−
12 Май 2022 8589 1 дақиқа
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 12-13 май кунлари Фарғона вилоятида бўлади. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Давлат раҳбари сафар давомида қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва бошқа тармоқларидаги корхоналар фаолияти билан танишиш, маҳаллалардаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказилиши кўзда тутилган.
Live
Барчаси