Шавкат Мирзиёев эртага Корея Президенти билан онлайн мулоқот ўтказади

Жамият

image

Эртага, 28 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти Мун Чже Ин ўртасида олий даражада илгари эришилган келишувларга мувофиқ видеоанжуман шаклида учрашув бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Музокараларнинг кун тартибидан икки томонлама алоҳида стратегик шериклик муносабатларини, минтақавий ҳамкорлик ва мамлакатларимизнинг халқаро ташкилотлар доирасидаги шериклигини ривожлантиришга доир долзарб масалалар ўрин олган.

Ўзбекистон ва Корея етакчилари сиёсий мулоқотнинг бугунги ҳолати ва уни мустаҳкамлаш истиқболларини, савдо, инвестициялар, инновациялар, саноат ва энергетика, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим ва маданий алмашинув соҳаларида аниқ лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш масалаларини таҳлил қиладилар.

Бўлажак мулоқотлар ва қўшма тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилади.

Саммит якунида рақамли технологиялар, лойиҳалаштириш фаолияти, соғлиқни сақлаш ва бошқа муҳим йўналишларда янги ташаббусларни илгари суриш кўзда тутилган қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Мун Чже Ин

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг