Мирзиёевнинг АҚШга сафари дастури эълон қилинди
Олам
−
17 Февраль 7651 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан 17-19 февраль кунлари “Тинчлик кенгаши”нинг дастлабки йиғилишида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Вашингтон шаҳрида бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Кенгашнинг биринчи саммити АҚШ Тинчлик институтида бўлиб ўтади ҳамда Ғазо секторини тиклаш, унга гуманитар ёрдам кўрсатиш, ушбу минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш масалаларига бағишланади.
Ўзбекистон етакчиси ташрифнинг ишбилармонлик дастури доирасида Американинг етакчи компаниялари ва молия институтлари раҳбарлари иштирокидаги стратегик лойиҳалар тақдимоти ҳамда иқтисодий соҳага оид икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросимида иштирок этиши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 22 январь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Дональд Трамп ташаббуси билан тузилган “Тинчлик кенгаши” уставини имзолаган эди. Бунинг учун у Трамп таклифига биноан Давосга борган.
АҚШ ва Ўзбекистондан ташқари, уставни Арманистон, Аргентина, Озарбайжон, Болгария, Венгрия, Индонезия, Иордания, Косово, Покистон, Парагвай, Қатар, Саудия Арабистони, Туркия, БАА, Қозоғистон ва Мўғулистон ҳам имзолаган.
Live
БарчасиТаровеҳ намозини ўқиш вақтлари эълон қилинди
17 Февраль