Шанба ва якшанба кунлари май ойига хос бўлмаган об-ҳаво кузатилади – Ўзгидромет

Бу қизиқ 20349
image
-

Бугун, 13 май куни Ўзбекистон ҳудудига Кавказ ҳудудларидан салқин ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Қайд этилишича, бугун баъзи жойларда ёмғир ёғади ва момақалдироқ кузатилади, якшанба куни ҳаво қуруқ ва кам булутли бўлади

Бугун Ўзбекистон ҳудудига Кавказ ҳудудларидан салқин ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Атмосфера фронти кириб келишида республика бўйича баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Момақалдироқ пайтида шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Кундузи ҳарорат 23-28° атрофида бўлади. 

14 май куни республиканинг марказий ва шарқий ҳудудларида момақалдироқли қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва шиддатли шамоллар билан об-ҳавонинг беқарорлиги сақланиб туради. Ёмғир ёғганда кундузи ҳаво ҳарорати 20-23° гача пасаяди, бу май ойининг ўрталари учун бўлган меъёрий қийматлардан 3-4° га пастдир. 

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 13-14 май кунлари баъзи жойларда ёмғир кучли ёғади, сел-сув тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин. Айрим жойларда дўл ёғиши эҳтимоли бор. 

15 май якшанба куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундуз куни ҳаво ҳарорати 25-28° гача кўтарилади.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 666
Рейтинг: 3
t
×