Шакардан воз кечиш қандай натижаларга олиб келади? 

Саломатлик

image

Психологик сабабларга кўра шакардан воз кечиш қийин. Лекин бундай қадам қўйилса, унинг фойдали таъсири тезда ўзини намоён қилади. Бу ҳақда эндокринолог Татьяна Бочарова маълум қилди. 

Мутахассиснинг таъкидлашича, кўп одамлар тизимли равишда ортиқча шакар истеъмол қилади, бу эса соғлиқ ва вазн муаммоларига олиб келади. 

“Глюкоза ва яхши кайфиятни шакарсиз ҳам олиш мумкин: ёрма, табиий, консерваланмаган мева ва сабзавотлардан.

Одатларнинг кучи бўлади, масалан, зиёфатларда чой ва торт, нонуштада кофе ва булочка ейилади. Агар сиз шакардан воз кечмоқчи бўлсангиз, шакарни мева билан алмаштириш ва бир ҳафта давомида ушбу режимда туриш керак. Сиз биринчи натижаларни кўрасиз ва улар сизни янги усулда овқатланишни давом эттиришингизга туртки бўлиши мумкин”, деган шифокор. 

Бочарованинг сўзларига кўра, шакардан воз кечгандан кейин бир кун ичида овқат ҳазм қилиш ва ичак фаолияти яхшиланади ва ҳиссий фон барқарорлашади. 

Бир ҳафта ичида терининг ҳолати яхшиланади, агар уйқу билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлса, йўқолиши мумкин. Бу жараёнлар кейинги кунларда ривожланишда давом этади. 

Таъкидланишича, шакарсиз ўтказилган бир ой ортиқча вазнни йўқ қилади, гормонлар ва иммунитетни яхшилайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

791

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг