Шакар очиқ савдога чиқарилди
Жамият
−
10 Январь 2020
6973Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган шакар ички бозорда фақат биржа савдолари барча тоифадаги харидорларга биржа савдоларида қатнашиш имконияти тенг таъминланган ҳолда реализация қилинади. Республиканинг олис ва етиб бориш қийин бўлган ҳудудларида жойлашган истеъмолчиларга тўғридан-тўғри шартнома асосида ўз савдо тармоқлари орқали сотиладиган, умумий ишлаб чиқариш ҳажмининг 10 фоизидан ошмайдиган ҳажми бундан мустасно.
Монополияга қарши курашиш қўмитасининг хабар беришича, 2020 йилгача ишлаб чиқарилган шакарнинг чекланган маълум қисми (ишлаб чиқариш ҳажмининг 12,5 – 13,5 фоизи) очиқ биржа савдоларида реализация қилинган, қолган қисми эса диллерлик тармоқлари орқали тўғридан-тўғри шартномалар орқали сотилган.
Шундай қилиб, ўтган йилда “Ангрен шакар” МЧЖ томонидан жами бўлиб 28,8 минг тонна шакар биржа савдоларида сотилган бўлса, 2020 йилнинг фақатгина январь ойида биржа савдоларига 20,0 минг тонна шакар қўйилиши режалаштирилган. Худди шундай, “Хоразм шакар” МЧЖ томонидан ўтган 2019 йилда биржа савдоларида 27,4 минг тонна шакар сотилган бўлса, жорий йилнинг январ ойида 18,0 минг тонна шакар сотиш режалаштирилган.
Биржа савдолари орқали сотиладиган шакарнинг хажмини бир неча барорбар ошиши ўз навбатида шакарга бўлган талабни тўлиқ қондириш имкониятини беради.
Бир вақтни ўзида, 13 та минтақавий бўлинма ва 300 тадан ортиқ савдо майдончаларидан иборат бўлган Республика товар-хомашё биржасининг ривожланган инфратузилмаси шакар сотиб олмоқчи бўлган барча улгуржи истеъмолчилар ва тадбиркорларга биржа савдоларида иштирок этишни таклиф қилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь