Шаҳрам Ғиёсов 10 раунд давом этган жангда ғалаба қозонди

Спорт

image

Бугун, 17 декабрь куни “Matchroom Boxing” компанияси томонидан Тошкентда ташкил этилган профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтмоқда. Проф боксда ўзининг 12-жангини ўтказаётган Шаҳрам Ғиёсов Кристиан Кориага қарши рингга кўтарилди ва  тўлиқ давом этган жангда очколар эвазига ғолиб бўлди.

Кечанинг марказий жангида Исроил Мадримов (7-0-0) франциялик Мишель Сорога (35-2-1) қарши баҳс олиб боради. Айни пайтда Мишель Соро WBA рейтингида биринчи, Исроил Мадримов эса 2-поғонани эгаллаб турибди. Ғолиб боксчи чемпионлик жанги учун мажбурий даъвогарга айланади.

Исроил Мадримов – Мишел Соро (35-2-1 24 КО)

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар ўтказилган жангларнинг барчасида ўзбекистонлик боксчилар ғалаба қозонди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

38

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг