“Севги изтироби” сериали бош қаҳрамонлари энди тошкентликларга янада яқин
Бизнес
−
13 Февраль 2021
25301"Бугунги кунгача мен ҳеч қачон ҳеч нарсадан қўрқмаганман...
Ва энди сени йўқотишдан қўрқаман... ва сен буни биласан
Сени қанчалик севишимни биласанми, менга турмушга чиқасанми? Ниҳон, менга турмушга чиқасанми?"
Камол ва Ниҳоннинг муҳаббат тарихи бутун дунё бўйлаб миллионлаб томошабинларни ўзига жалб қилди. Сюжетдаги драматик ҳолатлар, актёрларнинг ҳақиқий ижроси ва ҳар доимгидек долзарб бўлган инсонлар ўртасидаги муносабатлар минглаб аёллар қалбини забт этган ҳолда Туркия чегарасидан ташқарида ҳам кенг тарқалди.
14-февраль куни Tashkent city сайилгоҳидаги "Юлдузлар музейи"да "Севги изтироби" сериалининг бош қаҳрамонлари Камол ва Ниҳон (Бурак Озчивит ва Неслихан Атагул) нинг фигуралари намойиш этилади. Туркияда ишлаб чиқарилган ушбу фигуралар реалликка жуда яқинлиги билан ажралиб туради, уларда терининг деярли кўринмайдиган тешиклари ва энг кичик сочлар акс этади. Фигуралар ва актёрларнинг ўхшашлиги ҳудди қаршингизда Камол ва Ниҳон тургандай таассурот уйғотади.
Эртагаёқ ҳар бир ташриф буюрувчи машҳур юлдуз билан узоқ кутилган суратга биринчи бўлиб тушиши мумкин!
Шунингдек, Планетарий, Юлдузлар музейи ва Парвозли театрга ташриф буюриш учун чегирмалар амал қилмоқда.
Музей + Планетарий = 70 000 сўм, чегирма билан 50 000 сўм.
Музей + Парвозли театр = 80 000 сўм, чегирма билан 60 000 сўм.
Мактаб гуруҳлари учун доимий чегирма дастури мавжуд.
Қўшимча маълумот:
Батафсил маълумот учун: (+998) 71-203-77-99
Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг
Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг
You tube'да бизни томоша қилинг
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь