Сеул Миллий университети Ўзбекистонга 2 мингга яқин китоб тақдим этди

Жамият

image

Тошкент давлат шарқшунослик институти Кореяшунослик факультетининг янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов, Корея республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Квон Ёнг Ву, Корея фонди раиси Ли Си Хюнг, Корея таълим маркази директории О Ги Ёл, Кореянинг халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) директори Сон Сонг Ил, Сежонг корейс институти директори Хо Сон Хонг ва бошқалар иштирок этди.

Тадбир иштирокчилари институтнинг комплекс таъмирдан чиқарилган мазкур биносида талаба ва ўқитувчиар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Шунингдек, тадбир давомида Тошкент давлат шарқшунослик институти ва Корея фонди ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Унга кўра ТДШИга Жанубий Кореядан ўқитувчилар дарс бериш учун келади.

Маълумот ўрнида, Тошкент давлат шарқшунослик институтининг Кореяшунослик факультети 2018 йил 2 июлда очилган ва факультетда "Корейс филологияси" , "Корея иқтисодиёти ва сиёсати" ҳамда "Корея тарихи ва маданияти" кафедралари фаолият олиб бормоқда. 

Факультетнинг мақсади, таржимон ва филологлар етиштириш билан бирга, Корея ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий, сиёсий, илмий ва маданий алоқаларни ривожлантиришга катта ҳисса қўшадиган юқори малакали мутахассисларни тайёрлашдан иборат. Ҳозирда факультетда 7 нафар кореялик профессор-ўқитувчи фаолият кўрсатмоқда. Факультет Жанубий Кореянинг етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган.

Шунингдек, 2013 йилнинг 26 ноябрида KOICA ёрдами билан ТДШИда электрон кутубхона ташкил этилган бўлиб, яқинда Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида Сеул Миллий университети томонидан институт кутубхонасига 2 мингга яқин китоб тақдим этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Жанубий Корея Кореяшунослик факультети

Баҳолаганлар

8

Рейтинг

3.5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг