Актриса Юлдуз Ражабова туркиялик Эмре Кивилжимга турмушга чиқди
Маданият-санъат
−
16 Май 137046 1 дақиқа
Кеча, 15 май куни “Мендирман Жалолиддин” сериалидаги асосий ролларни ижро этган ўзбек актрисаси Юлдуз Ражабова ва турк актёри Эмре Кивилжимнинг кутилган тўй маросими бўлиб ўтди. Ижтимоий тармоқларда жуфтликнинг тўй фотосуратлари ва видеолари кенг тарқалди.
.jpg)
Тошкентда бўлиб ўтган тўй маросимида келин-куёвни бахтли куни билан шахсан маданият вазири Озодбек Назарбеков табриклади.
Тармоқларда тарқалган видеоларда маданият вазири Озодбек Назарбековнинг “Мендирман” қўшиғини куйлагани ҳам акс этган. Чунки юлдузли жуфтликнинг севги қиссаси айнан “Мендирман Жалолиддин” тарихий сериали орқали бошланган.
.jpg)
Маълум бўлишича, Юлдуз Ражабова ва Эмре Кивилжим 2020 йилда сериални суратга олиш жараёнида танишган. Эмре сериалда бош қаҳрамон – Жалолиддин образини гавдалантирган бўлса, Юлдуз унинг севгилиси Қутлибека рўлини ижро этган. Сериал намойишидан сўнг шоу-бизнес оламида улар ўртасидаги илиқ муносабатлар ҳақида кўплаб хабарлар тарқалган эди.
.jpg)
Қайд этиш жоиз, жуфтлик жорий йилнинг 17 февраль куни Истанбулда никоҳдан ўтган. Катта тўй маросими эса Тошкентда ўтказилиши аввалдан айтилган эди.
Live
Барчаси