Сергей Лавров Ўзбекистонга келяпти
Жамият
−
09 Декабрь 2019
7234Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 2020 йилнинг январь ойида расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг (МГИМО) Тошкентдаги филиали очилиши маросимида маълум бўлди, деб ёзмоқда “Спутник”.
“Ҳақиқатан ҳам, кун тартибимиздан ушбу ташриф ўрин олган. Бу келаси йил январь ойининг ўртасида бўлади”, дейди Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов.
МДҲда йирик сиёсатчилардан бири бўлган Лавров расмий ташрифи давомида МГИМО филиали ва Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига ташриф буюради ва қисқа маъруза ўқийди.
Маълумот ўрнида, 69 яшар сиёсатдон 15 йилдирки Россия Ташқи ишлар вазири лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Лавров сўнгги бор Ўзбекистонга жорий йилнинг май ойида ташриф буюрган эди. Ўшанда у Президент Мирзиёев қабулида бўлганди.