Сентябрнинг сўнгги кунларида об-ҳаво қандай бўлади?
Бу қизиқ
−
27 Сентябрь 2019
5364Гидрометеорология хизмати маркази 27-30 сентябрь кунлари учун об-ҳаво маълумотларини тақдим этди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишни ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28-29 сентябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 27 сентябрда кечаси +12...+17 даража, кундузи +25...+30 даража, 28 сентябрда кечаси +10...+15 даража, кундузи +20...+25 даража, 29 сентябрда кечаси +10...+15 даража, кундузи +13...+18 даража, 30 сентябрда кечаси +6...+11 даража, кундузи +13...+18 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишни ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28-29 сентябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 27 сентябрда кечаси +14...+19 даража, кундузи +30...+35 даража, 28 сентябрда кечаси +14...+19 даража, кундузи +25...+30 даража, 29 сентябрда кечаси +12...+17 даража, кундузи +20...+25 даража, 30 сентябрда кечаси +8...+13 даража, кундузи +18...+23 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишни ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28-29 сентябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 27 сентябрда кечаси +12...+17 даража, кундузи +30...+35 даража, 28 сентябрда кечаси +14...+19 даража, кундузи +27...+32 даража, 29 сентябрда кечаси +14...+19 даража, кундузи +22...+27 даража, 30 сентябрда кечаси +10...+15 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишни ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28-29 сентябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 27 сентябрда кечаси +14...+19 даража, кундузи +33...+38 даража, 28 сентябрда кечаси +14...+19 даража, кундузи +30...+35 даража, 29 сентябрда кечаси +14...+19 даража, кундузи +27...+32 даража, 30 сентябрда кечаси +12...+17 даража, кундузи +23...+28 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишни ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29 сентябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 27-28 сентябрда кечаси +12...+17 даража, кундузи +27...+32 даража, 29 сентябрда кечаси +12...+17 даража, кундузи +25...+30 даража, 30 сентябрда кечаси +10...+15 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишни ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28-29 сентябрда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 27-29 сентябрда +12...+17 даража, 30 сентябрда +8...+13 даража, кундузи 27 сентябрда +25...+30 даража бўлади, 28-30 сентябрда +13...+18 даражагача пасаяди.
LiveБарчаси