Сентябрда Тошкент халқаро хоккей турнирига мезбонлик қилади

Спорт 1068
image

Олий хоккей лигасининг 2019-2020 йилги мавсумида Ўзбекистон “Humo” хоккей клуби иштирок этади. Халқаро турнирда Россия, Хитой, Қозоғистон ва Ўзбекистон жамоалари иштирок этади.

Мунтазам чемпионат якунларига кўра 16 кучли жамоа плей-офф босқичига чиқади ва афсонавий Михайлов-Петров-Харламов учлиги аъзоси Владимир Петров шарафига номланган кубокни қўлга киритиш учун баҳсларни давом эттиради.

“Humo” клуби ОХЛга тайёргарликни бош мураббий Евгений Попихин бошчилигида Россиянинг Нижний Новгород шаҳри яқинидаги Изумрудний посёлкасида бошлади. 

Тайёргарликнинг ушбу босқичи Воскресенскнинг “Химик” жамоаси билан ўтказилган назорат учрашувида “Humo” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Дарвоқе, ОХЛ мунтазам чемпионатида тошкентликлар "Химик" билан 4 бор дуч келишади.

Шундан сўнг жамоа учун Тошкентда икки ҳафталик машғулотлар ташкил этилди. Йиғин якунида фарм-клуб – “Хумо-2” билан иккита назорат ўйини ўтказилди. Ҳар иккала учрашувда асосий таркиб вакиллари устун келди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 11
Рейтинг: 2.9
t
×
×