Сенатнинг йигирма биринчи ялпи мажлиси якунланди

Жамият

image

Бугун, 24 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг йигирма биринчи ялпи мажлиси ўз ишини якунлади. Ялпи мажлис икки кун давом этди.

Сенаторлар икки кун давомида 26 та масала, шу жумладан 16 та қонун кўриб чиқди.Сенат 15 та қонунни қабул қилди. “Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдакла ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсултларига доир талаблар тўғрисида”ги қонун такомилига етказиш учун қуйи ташкилотларга қайтариб юборилди.

Сенатнинг йигирма биринчи ялпи мажлисида Ўзбекистоннинг 3 та халқаро Конвенцияга қўшилиши ва 1 та халқаро Битимни ратификация қилиши тасдиқланди.

Сенаторлар Вазирлар Маҳкамаси, Ички ва Ташқи ишлар вазирлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ва Хоразм вилояти ҳокимининг ҳисоботларини кўриб чиқди.

Бундан ташқари, бўш турган, қурилиши тугалланмаган объектлар ҳамда узумчилик-боғдорчилик ширкатларининг аҳволи юзасидан Вазирлар Маҳкамасига сўровлар ҳам юборилди.


Мақола муаллифи

Теглар

қонун Сенат ялпи мажлис

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг