Сенатнинг ўн тўртинчи ялпи мажлиси иш бошлади
Жамият
−
23 апрел 2021 4077 1 дақиқа
Бугун, 23 апрель куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Бу ҳақда юқори палата Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, унда сенаторлар, Вазирлар Маҳкамаси мутасаддилари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.
Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилаётган ялпи мажлисни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева олиб бормоқда.
Live
Барчаси