Сенатнинг 18-ялпи мажлиси санаси аниқ бўлди. Унда қайси масалалар кўрилади?

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлиси 2021 йил 26 август куни чақирилади. Бу ҳақда бугун, 19 август куни Сенат Кенгашининг мажлисида қарор қабул қилинди. 

Видеоконференцияалоқа тарзида ўтказиладиган ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган. 

Мажлисда қуйидаги қонунлар муҳокама қилиниши режалаштирилган:
• “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги;
• “Қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисида”ги;
• “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги;
• “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги;
• “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги;
•  “Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги.

Бундан ташқари, Тошкент вилоятининг Зангиота, Юқори Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ ва Қибрай туманлари ҳамда Тошкент шаҳрининг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари, шунингдек Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри чегараларини ўзгартириш масаласини кўриб чиқиш кўзда тутилган.

Қолаверса, Ташқи ишлар вазирининг 2021 йил биринчи ярим йиллик фаолиятига доир ахбороти ҳам эшитилади.

Шу билан бир қаторда, БМТ Бош Aссамблеясининг 2021 йил 18 майдаги “Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди, деб эълон қилиш тўғрисида”ги махсус резолюциясини амалга ошириш чора-тадбирларининг ижроси устидан парламент назоратини олиб бориш, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолати юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига парламент сўрови юбориш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилади.

Япли мажлисда аҳоли, айниқса, ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга кенг жалб этиш жараёнида юзага келаётган муаммолар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари муҳокама қилинади.

Бундан ташқари, Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг 2020 йилдаги ва 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги фаолиятига доир ҳисоботини эшитиш ҳамда Президентнинг “Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонини тасдиқлаш, Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилиши ҳам назарда тутилган.

Шунингдек, Кенгаш мажлисида Марказий банк томонидан янги кўринишдаги 5 000 (беш минг) сўмлик ва 10 000 (ўн минг) cўмлик банкнотларнинг чиқарилиши тўғрисидаги масала кўриб чиқилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

63

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг