Сайловнинг дастлабки бир соатида қанча овоз берилгани маълум бўлди
Бу қизиқ
−
24 октябр 2021 13424 1 дақиқа
Бугун, 24 октябрь куни Ўзбекистонда Президент сайлови бўлиб ўтмоқда. Соат тонгги 8:00 да ушбу жараёнга старт берилди ва кечки 20:00 гача давом этади.
Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, сайловнинг дастлабки бир соатида, яъни 8:00 дан 9:00 гача 2 439 291 та овоз берилган.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда 19 859 127 нафар сайловчи бор. Уларнинг 12,3 фоизи, аллақачон, ўз овозини бериб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, шу вақтга қадар барча номзодлар ушбу сиёсий жараёнда оила аъзолари билан иштирок этди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август