Саудия шаҳзодаси ўз қариндошларини қамоққа ташлади
Олам
−
07 Март 2020
13579Саудия Арабистони қироллик оиласининг икки катта аъзоси валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг буйруғи билан ҳибсга олинди. Бу ҳақда бугун, 7 март куни "Wall Street Journal" нашри хабар берди.
Нашрнинг маълум қилишича, кеча, 6 март куни эрталаб қиролнинг укаси Аҳмад бин Абдулазиз ва собиқ валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Найиф ҳибсга олинган. Ҳибсга олинганларнинг уйи махфий хизмат вакиллари томонидан тинтув қилинган. Уларга давлатга хиёнат айблови қўйилган.
Нашрнинг таъкидлашича, бу икки шахснинг ҳибсга олингани шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг мавқейини оширган. Энди у тахтга ягона намзод бўлиб олди.
"84 ёшли қирол Салмон аллақачон қариб қолган. Шу билан бирга, 2017 йилгача Муҳаммад бин Найиф тахтга асосий даъвогарлардан бири ҳисобланиб, яқин вақтгача уй қамоғида бўлган. Энди у тахтга даъво қилолмайди", деб ёзади Америка нашри.
Расмий ар-Риёд бу икки шахсинг Лондондан туриб қирол оиласини танқид қилганини бефарқ қолдирмади. Шундан сўнг, улар Саудия Арабистонига чақириб олинган.
LiveБарчаси