Саудия Арабистонида 150 шаҳзода коронавирус юқтириб олган

Олам

image

Саудия Арабистонида қироллик оиласининг 150 нафар аъзоси коронавирусга чалинган бўлиши мумкин. Ҳозирда Ар-Риёд губернатори бўлган шаҳзода шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда “The New York Times” хабар берди.

Саудия подшоҳи Салмон ибн Абдул Азиз ал Сауд Қизил денгиздаги Жиддага яқин ороллардан бирида ўзини изоляция қилган. Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон ва бир қатор вазирлар ҳам “ўзини яккалаш” режимига ўтган. Шифохоналардан бирида қироллик оиласи аъзолари учун махсус 500 ўрин тайёрланган.

Саудия Арабистонида коронавирусга қарши кураш бўйича қатъий чоралар кўрилган, мамлакатнинг барча йирик шаҳарлари ёпилган. Мамлакатда комендантлик соати жорий қилинган. Айни пайтда Саудияда коронавирусга чалинганлар сони 2900 кишидан ошган, 631 киши тузалган, 41 киши вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони коронавирус

Баҳолаганлар

279

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг