Сарри “Челси”ни тарк этса, жамоани клуб афсонаси бошқаради
Спорт
−
16 Май 2019
4140Олдинроқ, жорий ёзда Лондоннинг “Челси” клуби раҳбарияти амалдаги бош мураббий Маурисо Саррини истеъфога чиқариши мумкинлиги ҳақида маълум қилган эдик.
Аниқланишича, Сарри жамони тарк этадиган бўлса, клубнинг собиқ футболчиси, айни пайтда Чемпионшипнинг "Дерби Каунти" жамоасини бошқараётган Фрэнк Лэмпард “Челси”ни қабул қилиб олади.
Маълум бўлишича, лондонлик мухлисларга италиялик мураббийнинг ўйин услуби ёқмаяпти. Шунингдек, жамоа футболчилари ҳам Саррининг кетишига қарши эмас.
Маълумот учун, Саррига айни дамда “Милан” ва “Рома” жамоаларини бошқариш бўйича таклифлар бўлмоқда.
LiveБарчаси