Саросимага тушмасликни сўраймиз – ИИВ фуқароларга мурожаат билан чиқди
Local
−
25 January 2022 12853 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги фуқаролардан “свет” ўчиши сабаб саросимага тушмасликни сўрамоқда. Вазирликка кўра, Ички ишлар вазирлигининг барча хизматлари назоратни қўлига олган.
“Мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида электр таъминотининг тиклангунига қадар Ички ишлар вазирлигининг барча хизматлари, шу жумладан Йўл харакати хавфсизлиги тизми жамоат тартибини сақлашга, йўлларда тартибни таъминлашга жалб этилганлигини, фуқароларнинг ва уларнинг мулкларини хавфсизлиги тўлиқ таъминланиши назоратга олинганлигини маълум қиламиз.
102 тизими одатий режимда ишламоқда.
Фуқаролардан ноодатий вазиятдан саросимага тушмасликларини ҳамда тушунмовчиликлар юзага келганда ички ишлар органлари ва махсус хизматларнинг ёрдамига таянишларини сўраймиз.
Кўча ва йўлларда ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажаришингизни, йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз риоя қилишингизни, махсус траспорт воситаларига йўл беришингизни, имкон тариқасида автотраспорт воситаларидан фойдаланмаслигингизни сўраймиз”, дейилади вазирлик хабарида.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August