Саримсоқ вирусга қарши ёрдам берадими?
Саломатлик
−
12 Март 2020
15570Испаниялик тиббиёт мутахассислари қорағат (черника) ва саримсоқни вирусларга қарши энг яхши маҳсулот эканлигини маълум қилишди. Ушбу маҳсулотларни истеъмол қилиш иммунитет тизимини мустаҳкамлайди, организмни вирусларга қарши курашишини кучайтиради.
Саримсоқ табиий антибактериал, вирус ва замбуруғларга қарши маҳсулот ҳисобланади. Ундан кейин қорағат ва E витаминига бой бодом организмни вируслардан ҳимоя қилиши таъкидланган. Ушбу маҳсулотлар нафас йўлларини ҳимоя қилувчи самарали восита ҳисобланади.
Бундан ташқари, шифокорлар вирусга қарши парҳезга товуқ ёки курка булёнини қўшишни маслаҳат беришади. Бу шамоллаш вақтида бурунда шиллиқ қават пайдо бўлишининг олдини олади. Шунингдек, витаминлар, минераллар ва антиоксидантларга тўйинган бета-каротинга бой картошка ва брокколи истеъмол қилишни маслаҳат беришган.
Вирусларга қарши самарали маҳсулотлар рўйхатида қўзиқорин, шоколад, ситрус мевалари, анор, киви, папайя, исмалоқ ҳам мавжуд. Иммунитетни мустаҳкамлаш учун зираворлар орасида занжабил, ичимликлар орасида — яшил чой ва кефир энг яхши маҳсулотлар ҳисобланиши айтилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь