Сардор Мирзаев Таиланд клубида фаолиятини давом эттиради

Спорт

image

“Локомотив” ярим ҳимоячиси Сардор Мирзаев эндиликда Таиланд чемпионатида тўп суради. Бу ҳақда “Темирйўлчилар” матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилишича, Мирзаев “Муангтон Юнайтед” билан шартнома имзолаган.

Бунгача тажрибали ҳимоячи Ислом Tўхтахўжаев Хитойнинг “Шенянг Урбан“ жамоаси сафига кўчиб ўтганди. Орадан кўп ўтмай моҳир ярим ҳимоячи Жамшид Искандеров Жанубий Кореянинг “Сеонгнам“ клуби билан шартнома тузганди.

Яқинда эса ёш иқтидорли футболчи Остон Ўрунов “Локомотив“даги фаолиятидан кейин Россиянинг “Уфа“ клуби билан келишувга эришди.

Энди эса яна бир ҳужумкор ярим ҳимоячимиз Сардор Mирзаев ҳам легионерга айланди ва фаолиятини Tаиланд чемпионатида давом эттиради.

Бундан ташқари, ўтган мавсум маълум муддат жамоага устозлик қилган Самвел Бабаян Хитойнинг “Чанчун Ятай“ клубига бош мураббий бўлган.

Ундан ташқари Tемурхўжа Aбдухолиқов билан Санжар Шоаҳмедов Қатарнинг “Aл Сайлия“, Икром Aлибоев Жанубий Кореянинг “Сеул ФК“, Игнатий Нестеров Саудия Aрабистонининг “Оҳод“ ҳамда Сардор Рашидов Португалиянинг “Насёнал“ клуби аъзосига айланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сардор Мирзаев Муангтон Юнайтед

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг