Санкт-Петербургда ўзбекистонлик қурувчилар намойишга чиқди
Олам
−
17 Июль 2020
12339Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида “Лахта Центр” осмонўпар биноси қурилишида ишлаётган ўзбекистонлик қурувчилар митинг уюштирди. Қурилишни олиб борувчи “Ренессанс Констракшн” компаниясининг ТАССга маълум қилишича, қурувчилар қўшимча ҳақ талаб қиляпти.
“Компаниянинг ишчилар олдида маошлар ва бошқа ижтимоий мажбуриятлари бўйича қарздорлиги йўқ. илгари сурилган талаб меҳнат шартномасидан ташқари, ишчиларнинг қўшимча тўлов бўйича талаби кўриб чиқиляпти”, деган компания вакили.
“Ренессанс Констракшн” норозилик билдираётганларнинг асосий қисми Ўзбекистон фуқаролари эканини билдирган. Воқеа жойига компания вакиллари ва Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги консули етиб борган.
Аввалроқ Россиянинг Амур вилоятида газни қайта ишлаш заводи қурилишини амалга ошираётган Renaissance Heavy Industries компанияси ишчилари уч ой давомида маош олмаганлиги сабабли исён кўтаргани хабар қилинганди.
LiveБарчаси