Самарқанддаги 26 та мактабда коронавирус қайд этилди
Жамият
−
19 Апрель 2021 9676 1 дақиқа
Самарқанд шаҳридаги яна 15 та умумий ўрта таълим мактабининг ўқитувчи ва ўқувчилари орасида коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатлари аниқлангани сабабли ушбу мактабларда бугундан бошлаб 14 кунга ўқув жараёни масофавий шаклда ўтказиладиган бўлди.
Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, бу муассасалар 8,10, 17, 29, 31, 36, 37, 45, 46, 50, 51, 55, 65, 69-мактаблар ва 1-ихтисослашган давлат умумтаълим мактабидир.
Эндиликда Самарқанд шаҳридаги 26 та мактабда болаларга таълим бериш онлайн тартибда олиб борилади. Ўқув жараёни масофавий шаклга ўтказилган ҳар бир мактаб биноси тўлиқ дезинфекция қилинмоқда.
14 кундан сўнг ўқитувчи ва ўқувчилардан олинадиган тиббий тест натижаларига қараб таълим муассасаларида анъанавий ўқиш тизимига ўтиши мумкин.
Live
Барчаси