Самарқандда ёши катта эркакни юзига тепган ўқувчи ушланди
3-саҳифа
−
31 Январь 2022
17490Ижтимоий тармоқларда Самарқандда “тиктокер” кўчада кетаётган катта ёшли эркакни тепгани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолатга Самарқанд шаҳар Ички ишлар бошқармаси изоҳ берди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 24 январь куни соат тахминан 19:00 ларда Самарқанд шаҳри Қўшчинор маҳалласида содир бўлган.
Маълум қилинишича, 2007 йилда туғилган, вояга етмаган Ў.А. маҳалладоши Б.Ҳамидов яшовчи кўчада келаётган 1968 йилда туғилган фуқаро Ф.Р.нинг юз қисмига тепиб, ҳодиса жойини тарк этган. Ҳолатни эса Ў.А.нинг таниши 2006 йилда туғилган Р.К. тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга тарқатган.
Ҳолат юзасидан вояга етмаган Ў.А.нинг ота-онасига нисбатан ўрнатилган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда. Шунингдек, бўлиб ўтган ҳодиса мактаб раҳбарияти иштирокида ҳам муҳокама этилган.
Хабарда таъкидланишича, Ў.А. спорт билан шуғулланиб келган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда айтилганидек, йигит “тиктокер” ёки тармоқ фаоли эмас.
Ҳозирда Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Натижаси тўғрисида яна маълумот берилади.
LiveБарчаси