Самарқандда “Реал Мадрид” футбол академияси очилади

Жамият 1475
image

Invest in Samarkand биринчи халқаро инвестицион форуми давомида Самарқанд вилояти футбол ассоциацияси ва Испаниянинг “Реал Мадрид” футбол академияси ўртасида келишув меморандуми имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Самарқанд вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Эркинжон Турдимов форум доирасида Мадриднинг “Реал” клубининг Марказий Осиё ва Африка қитъаси бўйича махсус вакили Иниго Аренилласни қабул қилди.

Учрашув давомида Самарқандда “Қироллик клуби” академиясини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Учрашувда иккала томон мазкур ҳамкорликни амалга ошириш бўйича ўз фикр-мулоҳазалари, талаб ва таклифларини билдирди.

Якунда келишув меморандуми имзоланди.

Шаҳноза Тўрамуротова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 25
Рейтинг: 3.1
t
×
×