Самарқандда Президентлар дарахт экди

Жамият

image

Самарқанд шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг саммити давом этмоқда. 

Аввал хабар қилинганидек, ШҲТда иштирок этаётган барча мамлакатларнинг етакчилари Ўзбекистонга келди.

Икки томонлама учрашув ва музокаралар якунлангач, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон, Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказида дарахтлар экди.

“Шарқ халқлари қадриятига кўра, дарахт экиш – хайрли иш. Мамлакатларимиз етакчилари биргаликда эккан дарахтлар ҳам ШҲТ мамлакатларининг дўстлиги, яхши қўшничилиги, тараққиёт ва равнақ сари муштарак интилишлари рамзидир”, дейилади Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати тарқатган хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

250

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг