Самарқандда меҳмондорчиликка келганлар жанжаллашди. Бир киши вафот этди

3-саҳифа

image

Самарқандда фуқаронинг уйига келган меҳмонлар ўртасида жанжал содир бўлди. Оқибатда бир киши вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 19 июнь куни Оқдарё тумани Пичоқчи маҳалласида яшовчи фуқаро А.нинг уйига келган меҳмонлар Ш. ва А. ўртасида келишмовчилик сабаб жанжал чиққан. 

Фуқаро Ш.нинг бош соҳаси ва қорнига берилган кучли зарба сабаб жорий йилнинг 24 июнь куни унинг соғлиғи ёмонлашган. Пастдарғом тумани тиббиёт бирлашмасида шифокорлар кўрсатган тиббий ёрдамга қарамай, у вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми “д” бандига асосан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1178

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг