Самарқандда эрига жаҳл қилиб, боласини қийнаган аёлга нисбатан жиноят иши очилди
3-саҳифа
−
05 Июнь
8589Ижтимоий тармоқларда аёл ўз фарзандини қийнаб, ўлдирмоқчи бўлгани акс этган видео тарқалди. Видеодан аёл хориждаги турмуш ўртоғи билан видеоқўнғироқ орқали гаплашгани ва унга жаҳл қилиб, аламини боласидан олганини кўриш мумкин. Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ матбуот котиби Жаҳонгир Сагдуллаев муносабат билдирди.
Маълум қўлишича, воқеа Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида содир бўлган. “Нурафшон” маҳалласида яшовчи, 1992 йилда туғилган Ф.М.(аёл), айни дамда чет элда бўлган турмуш ўртоғи (қонуний никоҳдан ўтмаган) билан ўзаро келишмовчилик оқибатида, эрига жаҳл қилиб, вояга етмаган фарзандига нисбатан жисмоний куч ишлатиб қийнаган.
Вояга етмаган фарзандига нисбатан жисмоний куч ишлатиб қийнаган аёлга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси (Қийнаш) 2-қисми “а” банди ҳамда 112-моддаси (Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.
Билдирилишича, ҳозирда боланинг соғлиги ва аҳволи яхши, мутахассислар назоратига олинган.