Самарқандда беҳаё рақслар билан оммавий тадбир ўтказганларга чора кўрилди
3-саҳифа
−
22 Июнь 2023
104127Самарқанд вилоятидаги бассейннинг очилиш маросимида турли хилдаги қонунбузарликка йўл қўйган юридик ҳамда жисмониой шахслар ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Айтилишича, жорий йилнинг 16 июнь куни Самарқанд тумани “Янгиариқ” маҳалласида жойлашган чўмилиш ҳавзасининг очилиш маросимида Самарқанд туман “Кулба” маҳалласида яшовчи фуқаро Д.Н. оммавий тадбирларни ўтказиш қоидасини қўпол равишда бузган. У тадбирда 2 мингга яқин фуқаролар иштирокида оммавий йиғилиш уюштирган.
Шунингдек, тадбирда бир гуруҳ раққоса қизларнинг ярим яланғоч ҳолатдаги беҳаё ўйинлари, жамоат жойида юриш-туриш қоидаларига амал қилинмаганлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан тадбир ташкилотчисига нисбатан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний қарор қабул қилиш учун Жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман судига юборилган.
“Тадбирда беҳаё ўйинлар кўрсатган раққосалар тери-таносил касалликлари кўригидан ўтказилиб, ОИТС ва ОИВга текшириш учун қон таҳлиллари олиниб, улар билан тушунтириш ишлари олиб борилди”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь